Ўзбекистон | 07:35 / 01.07.2022
9113
3 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбийлар оила аъзолари билан ишлаш тизими ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг “Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қуйидагилар Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш тизими асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • хотин-қизлар таълим олиши ва касбий кўникмаларни ошириши, муносиб иш топишига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва улар қобилиятини тўғри йўналтириш;
  • хотин-қизлар оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш бўйича чораларни кўриш;
  • хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
  • ҳарбий хизматчилар оила аъзолари бандлигига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ҳарбий хизматни ўтаётган хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган шахслар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
  • ҳарбий хизматчилар оилалари репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
  • оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишлар олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар қуйидагилар учун масъул этиб белгиланади:

  • жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ва фарзандларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;
  • хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, улар ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалари хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислари (фуқаро ходимлар) лавозим маоши миқдори 2,0 оширувчи коэффициентни қўллаган ҳолда белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид