Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия молия ва соғлиқни сақлаш вазирлари истеъфо берди
Британия хазинаси канцлери Риши Сунак ва соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовид истеъфога чиқди.
Жовид «соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳаларидаги мисли кўрилмаган миқёсдаги муаммолар» сабабли лавозимини тарк этаётганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Ўз навбатида, Сунак «жамоатчилик ҳукумат талаб қилинган тарзда сифатли ва жиддий ишлашини кутаётгани»ни билдирди.
«Бу менинг сўнгги вазирлик фаолиятим бўлиши мумкинлигини тушунаман, аммо бу стандартлар учун курашиш керак ва айнан шу боис истеъфога чиқяпман», — деди у.
Жовид вазирлик лавозимида бир йилга яқин фаолият кўрсатди – ундан аввалги соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок ўтган йили истеъфога чиққанди.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026