Тўйида Путин билан рақс тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири таҳдидлар сабабли мамлакатни тарк этди
Карин Кнайсл 2017–2019 йилларда Австрия ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилда тўйига Россия президенти Владимир Путинни таклиф қилган. Путин тўйда у билан рақс тушган.
Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл уни ўлдиришлари мумкинлиги ҳақидаги таҳдидлардан сўнг ўз юртини тарк этди, деб хабар берди Washington Post газетаси.
«Кнайсл Washington Post мухбирига йўллаган хабарида интервю бермаслиги ва «ўлдириш билан таҳдид қилишгани» учун Австрияни тарк этганини маълум қилган», — дейилади газета хабарида.
Кнайсл 2017–2019 йилларда Австрия ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилда Волфганг Майлингер билан турмуш қурган ва тўйига Россия президенти Владимир Путинни таклиф қилган. Путин тўйда бир соатга яқин вақт қатнашган ва келин билан рақс тушган.
Кнайсл 2021 йил июнда «Роснефт» директорлар кенгаши таркибига кирган. Аммо бир йилча вақтдан сўнг кенгашни тарк этган.
Мавзуга оид
13:10 / 23.10.2024
Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
12:58 / 27.06.2024