Нидерландия парламенти уйдан туриб ишлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Агар сенат ҳам қонунни маъқуллайдиган бўлса, Нидерландия масофадан туриб ишлашни қонунийлаштирган илк мамлакатга айланади.

Фото: Getty Images
Нидерландия парламенти кўплаб корхоналар ходимларига уйдан туриб ишлаш ҳуқуқини берувчи қонунни маъқуллади. Бу бутун Европадаги меҳнат қонунчилигида ўзига хос инқилоб ясаши мумкин.
Агар сенат ҳам қонунни маъқуллайдиган бўлса, Нидерландия масофадан туриб ишлашни қонунийлаштирган илк мамлакатга айланади.
Юристларнинг фикрича, қўшни мамлакатлар ҳам Нидерландия ортидан бориши мумкин, бу эса бутун Европадаги меҳнат қонунчилиги тубдан ўзгаришини билдиради.
Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга D-66 партияси вакили Стивен Ван Веенберг ва яшиллар партиясидан Сенна Маатуг тақдим этганди.
Унга кўра, ходимлар иш берувчига уйдан туриб ишлаш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилиши мумкин, агар уларнинг фаолияти бунга имкон берса, иш берувчилар бу илтимосни кўриб чиқишга мажбур.
Жаҳондаги айрим компаниялар ўз ташаббуси билан ходимларга айрим кунлари уйдан туриб ишлашга имкон берувчи гибрид иш жадвалига ўтган. Масалан, ўтган йили ёзда Швейцариядаги UBS банкининг 73 минг нафар ходими ана шундай имкониятга эга бўлганди. Жорий ҳафтада унинг Лондондаги офиси ходимлар сони кескин камайгани учун иккита қаватни ижарага беришини эълон қилди.
Апрел ойида Франциянинг энг йирик BNP Paribas банки 132 минг нафар ходимига 2024 йилга қадар ишнинг тенг ярмини уйда туриб бажаришга рухсат берди.
Июн ойи бошларида Илон Маск Tesla компанияси ходимларини офисга қайтиш ёки ишдан бўшашга чақирганида Германиядаги IG Metall касаба уюшмалари иттифоқи унинг талабига бўйсунмайдиган ҳар бир ходимни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Германия ҳукумати ҳам уйдан туриб ишлаш ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлашни режалаштирганини маълум қилди. Январ ойида меҳнат вазири Ҳубертус Ҳайл пандемия иш берувчиларни мослашувчанликка мажбур қилгани ва ҳукумат бундан "Германияда мобил ишлаш учун замонавий қоидалар"ни ишлаб чиқиш учун фойдаланмоқчилигини айтганди. Ўшанда Ҳайл жамоатчиликни тез орада бу борадаги янги меъёрий-ҳуқуқий база пайдо бўлишига ишонтирганди.
"Бутун дунёдаги қонун чиқарувчилар Нидерландиядаги қонунни диққат билан кузатиши ва ўз мамлакатларида ана шундай нормани жорий этиш имконияти ҳақида ўйлашларига шубҳам йўқ", - деди Vinson and Elkins компанияси юристи Мартин Лафф Telegraph нашрига берган интервюсида.
Масофадан туриб ишлаш – иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни яхшилашнинг ягона йўли эмас.
Хусусан, Британияда ярим йиллик синов доирасида 70та компания ўз ходимларига тўлиқ иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ҳафтада тўрт кун ишлаш имкониятини тақдим этган.
Аввалроқ бундай тажриба бир неча йил давомида Исландияда ўтказилган ва муваффақиятли деб тан олинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
Мавзуга оид

09:50 / 14.06.2025
Нидерландия ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлашга тайёр

21:08 / 03.06.2025
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти

11:05 / 10.05.2025