“Толибон” ҳаракати Термизга ракета учирганларни қидираётгани маълум қилинди
Ракета ҳужумини уюштирганлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилгани айтилмоқда.
Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг маълум қилишича, Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужумини уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилишган. Бу ҳақда Телеграмдаги ҳукуматга яқин “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Толибон” ҳаракати ракета ҳужуми ортида турганларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятига снарядлар учирилишида фойдаланилган қўлбола баравар ўт очиш реактив тизими сурати тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Aфғонистон ҳудудидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган хонадонларга бешта реактив снарядлар келиб тушган, портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаганди
Ҳужум оқибатида 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган.
ТИВ хабарида Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Aфғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошираётгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг иккинчи ярмида Афғонистон шимолидан туриб Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри атрофидаги ҳудудларга снарядлар учирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024