Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метронинг “Қўйлиқ” бекати вақтинча ёпилади
11 июлдан 18 июлгача Ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар “Дўстлик-2” ва 6-бекат оралиғида қатнайди. 7-бекат (“Қўйлиқ”) бу вақтда автомобил кўприги қурилиши сабаб ишламайди. Метронинг бу йўналишидаги қатнов вақти август ойигача бир соатга қисқартирилиб, соат 23:00 да тўхтатилади.
Тошкент метросининг Ерусти ҳалқа йўли йўналишидаги 7-бекати 11 июлдан 18 июлгача вақтинча хизмат кўрсатмайди.
Бу – Фарғона йўли кўчасидан Қўйлиқ деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичнинг 7-бекатга яқин қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилиши билан боғлиқ.
1 ҳафта давомида Ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Бундан ташқари, 11 июлдан бошлаб, августга қадар ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади. Метрополитен хабарида бунинг сабабига аниқлик киритилмаган.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади расмий ахборотда.
Аввалроқ об-ҳавонинг иссиқлиги сабабли метро поездларининг ҳаракатланиш тезлиги пасайтирилганди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026