Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан онлайн-учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.
6 июл куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаншу билан онлайн-учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга оширишда мамлакатлар парламентларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
12:12 / 09.06.2026