Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Россия ва Украина маҳсулотларини жаҳон бозорига қайтаришга чақирди
Гутерришнинг фикрича, Украинадаги вазият бошқа инқирозларни кучайтирмоқда ва бутун дунёда ижтимоий ва иқтисодий вайронгарчилик келтириб чиқариши мумкин.
Фото: AP
Украина ва Россия маҳсулотларини, жумладан, Россияда ишлаб чиқарилган ўғитларни жаҳон бозорига қайтариш керак. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг G20 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларига мурожаатида айтилди.
«Украина озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва ўғитлар жаҳон бозорига қайтарилиши керак», — дейилади мурожаатда.
Гутерришнинг фикрича, Украинадаги вазият бошқа инқирозларни кучайтирмоқда ва бутун дунёда ижтимоий ва иқтисодий вайронгарчилик келтириб чиқариши мумкин.
Унинг таъкидлашича, маҳсулотлар рекорд даражада қимматлашди, ўғитлар нархи икки баравардан ортиқроққа ошди.
Гутерриш 2022 йилда кўп жойларда очарчилик юзага келиши хавфи борлигини айтди. 2023 йилда вазият янада ёмонлашиши мумкин.
Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026