Жаҳон | 22:32 / 09.07.2022
13548
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада намойишчилар бош вазирнинг қароргоҳига ўт қўйишди

Аввалроқ мамлакат бош вазири Ранил Викремесингхе истеъфога чиқишини маълум қилганди.

Фото: ANI

Шри-Ланкада намойишчилар бош вазир Ранил Викремесингхенинг қароргоҳига ўт қўйишди, деб хабар берди Newswire нашри.

"Намойишчилар бош вазир Ранил Викремесингхенинг қароргоҳига бостириб киришди ва унга ўт қўйишди", — дейилади хабарда.

Викремесингхенинг ўзи қаердалиги ва қандай ҳолатдалиги ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Ранил Викремесингхе истеъфога чиқишини маълум қилганди.

9 июл куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапаксадан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган бир гуруҳ намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирди. Reuters хабарига кўра, минглаб намойишчилар полиция баррикадаларини бузиб ўтган, уларнинг бир қисми бинога кирган.

Президент эвакуация қилинган ва ОАВ хабар қилишича, Шри-Ланкани тарк этган бўлиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид