Жаҳон | 18:27 / 11.07.2022
15049
1 дақиқада ўқилади

Путин барча украиналиклар учун Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирди

2019 йилда «ДХР» ва «ЛХР» аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганди.

Фото: Александр Река / ТАСС

Владимир Путин Украинанинг барча аҳолиси учун Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирувчи фармонни имзолади.

«Украина, Донецк Халқ Республикаси ёки Луганск Халқ Республикаси фуқаролари ва Украина, Донецк Халқ Республикаси ёки Луганск Халқ Республикасида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга», — дейилади фармонда. 

2019 йилда «ДХР» ва «ЛХР» аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганди.

Май ойида Путин Украинанинг Запорожье ва Херсон областлари аҳолиси учун фуқароликни олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этди. 

2022 йил 21 феврал куни Путин Россия «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллигини тан олишини эълон қилганди.

Мавзуга оид