Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатирчида ЙТҲ оқибатида икки қиз ҳалок бўлди
Автоҳалокатга ҳайдовчи машинани катта тезликда бошқаргани сабаб бўлган.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ходиса 2022 йил 2 июл куни соат 15:30лар атрофида Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-56 автомобил йўлида содир бўлган. Хатирчи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Lasetti машинасини “Лангар-Хатирчи” йўналишида бошқариб бораётиб, тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган. Машина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ҳамда ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида машинада бўлган икки нафар йўловчи қиз оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган, яна бир нафар йўловчи эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026