Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
55 нафар ўзбекистонлик Россия ИИВ вақтинчалик сақлаш марказларидан қайтарилди
2022 йилнинг 6 ойи давомида хориждан қайтган 369 минг 566 нафар фуқаронинг 262 минг 147 нафари бандлиги таъминланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 56 мингдан ортиқ фуқаро меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатиш орқали иш билан банд қилинди, 9 минг 80 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилди.
43 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:
- 32 таси Россия Федерацияси;
- 6 таси Қозоғистон;
- 1 таси Қирғизистон;
- 1 таси Япония;
- 1 таси Украина;
- 1 таси Португалия;
- 1 таси Таиланд;
- 1 таси АҚШ;
- 1 таси Франция.
Маълум қилинишича, 362 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар Ватанга қайтарилди.
55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026