Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия бош вазирлиги учун саккиз номзод кураш олиб боради
Консерваторлар раҳбарлиги ва Британия бош вазирлиги учун 11 нафар парламентарий курашмоқчилигини билдирганди. Уларнинг уч нафари курашдан чиқишини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунига етди. Овоз беришнинг биринчи раундида саккиз нафар номзод ушбу лавозим учун кураш олиб боради.
Дастлаб консерваторлар раҳбарлиги ва Британия бош вазирлиги учун 11 нафар парламентарий курашмоқчилигини билдирганди. Уларнинг уч нафари – транспорт вазири Грант Шаппс, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовид ва консерватив партия раисининг собиқ ўринбосари Рехман Чишти курашдан чиқишини эълон қилди.
Овоз беришнинг биринчи турига собиқ молия вазири Риши Сунак, ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, молия вазири Надим Захавий, собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант, халқаро савдо бўйича вазир ўринбосари Пенни Мордонт, жамоат палатаси қўмитаси раиси Том Тугендҳат, Англия ва Уэлс бош прокурори Суэлл Браверман ҳамда аёллар ва тенгҳуқуқлилик ишлари бўйича вазир ўринбосари Кеми Баденок ўтди.
Консерватив партия бошқарув қўмитаси раҳбари Грэм Брейди консерватор парламентарийлар орасида овоз беришнинг биринчи тури 13 июлда бўлиб ўтишини эълон қилди. Иккинчи раундга ўтиш учун номзод камида 30 нафар консерваторнинг овозини олиши керак. Қолган турлар икки нафар номзод қолмагунича давом этади.
Шундан сўнг бугунги кунда 200 минг нафарга яқин аъзога эга партиянинг барча аъзолари икки нафар "финалчи" орасидан ғолибни аниқлайди. Овоз бериш почта орқали ўтказилади.
2019 йилда бош вазир лавозимини эгаллаган Борис Жонсон 7 июл куни истеъфога чиқишини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026