Германия ташқи ишлар вазири: «Россия билан музокаралар ўтказишнинг заррача имкони йўқ»
Қизил Хоч билан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар бўйича келишишга ҳам тайёр бўлмаган давлат билан музокара олиб бориб бўлмайди, дея таъкидлади Анналена Бербок.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг фикрича, ҳозирда Россия билан музокаралар олиб боришнинг заррача имкони йўқ. «Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни яратиш бўйича келишишга ҳатто тайёр бўлмаган давлат билан нима ҳақида келишиб олиш мумкин», деди Бербок чоршанба, 13 июль куни чоп этилган Германиянинг Stern журналига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у бир гуруҳ немис зиёлилари ва таниқли шахсларининг «Энди сулҳ!» очиқ хатида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар ўтказиш чақириғини рад этди. «Агар мен украиналик бўлганимда, бу мактубни содда, чалкаш, такаббурлик деб қабул қилган бўлардим», деди Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. «Германия ташқи ишлар вазири қандай қилиб Украина учун, унинг ҳудудининг қайси қисмидан воз кечиши, қанча миллион фуқаролари Россия ҳукмронлигига бўйсуниши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин?» - дея таъкидлади Анналена Бербок.
Бундан ташқари, у уруш бошланганидан бери Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатмаганини айтди. «Мен: «Келинг, Сергей, тинчлик музокараларини ўтказамиз» демоқчиман, лекин Лавров ҳозир Россия раҳбарияти номидан бундай ваколатларга эга эканлигига шубҳа қиламан», деди Бербок. «Бугунги кунда Россия ташқи ишлар вазири бу масалаларда қандай роль ўйнаши номаълум ва мавҳум нарса», деди у.
Ўтган ҳафта Германия ва Россия ташқи ишлар вазирлари Балидаги «Йигирматалик гуруҳи» (G20) ташқи ишлар вазирлари саммитида иштирок этишди. Бироқ, Лавров ўз нутқидан сўнг, Бербокнинг нутқига қулоқ солмай, дарҳол зални тарк этди.
Мавзуга оид
11:10 / 05.11.2024
Бербок: ГФР Украинага қишки ёрдам учун яна 200 млн евро ўтказади
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
09:30 / 05.10.2024