Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади
Президент топшириғига кўра, Ўзбекистонда 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги “Музейлар квадрати”да бўлади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилояти ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида “Музейлар квадрати” фаолияти йўлга қўйилади.
“Музейлар квадрати”да “Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси” кўргазмаси, “Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви” кўргазмаси, «Классицизм» музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.
Қайд этилишича, мақсад, Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейлардаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш, музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросимизни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026