Ўзбекистон | 22:10 / 13.07.2022
18819
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда яшовчи фуқарода чорва молларидан юқадиган хавфли касаллик қайд этилди

Сардоба тумани «Зомин» МФЙ Ҳавотоғ қишлоғида яшовчи фуқарода A-22 касаллиги қайд қилинган.

Фото: KUN.UZ

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Сардоба тумани «Зомин» МФЙ Ҳавотоғ қишлоғида яшовчи фуқарода халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 деб аталувчи хавфли касаллик аниқланган.

А-22 фақат шу касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади. У одамдан одамга юқмайди.

Ҳозирда Сардоба туман “Зомин” МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли молларда касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилган.

Қайд этилишича, 8 июлдан 18 июлгача давом этадиган карантин чоралари фақат йирик ва майда шохли қорамолларга татбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид