Тошкентда учта автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, 50-, 109А- ва 86-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ва жадваллари сонига ўзгартириш киритилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабарига кўра, «5-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 50-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа - М.Юсуф кўчаси» автобус йўналиши ҳаракати Дўрмон йўли кўчасидан Т.Малик, Бинокор, Миллий боғ кўчалари орқали «Чингелди маҳалласи» бекатигача ташкил этилиб, йўналиш 50-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа - Чингелди маҳалласи» автобус йўналиши деб номланди ва йўналишдаги жадваллар сони ҳафта барча кунларига 5 (+1) та этиб белгиланди.
«8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 109А-сонли «Чуқурсой темирйўл станцияси - Чорсу метроси» автобус йўналиши тўғри йўналишдаги ҳаракати Қорасарой, А.Қодирий, Зарқайнар кўчалари орқали «Чорсу метроси» бекатигача ташкил этилиб, қайтиш йўналиши ўзгартиришсиз қолдирилди.
«12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 86-сонли «Сергели мавзеси 12-даҳа - Чилонзор буюм бозори» автобус йўналиши иш тартиби соат 5:30 дан 21:00 гача, йўналишдаги жадваллар сони шанба ва якшанба кунларига 4 (+2) тадан этиб белгиланди.
Мавзуга оид
13:11 / 05.01.2025
Ўзбекистонда 11 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
12:38 / 05.01.2025
Фото: Тошкентда ҳарбий бўлинмалар Ғалаба боғидан шаҳар марказига қараб байрамона марш ўтказди
20:01 / 04.01.2025
Тошкентда 25,5 гектар ер участкаси 40,4 млн долларга сотилди
15:06 / 04.01.2025