Жаҳон | 12:15 / 14.07.2022
11232
2 дақиқада ўқилади

АҚШ гипертовушли ракетанинг навбатдаги муваффақиятли синови ҳақида маълум қилди

Фото: Air Force

AGM-183A гипертовушли ракеталари аниқ нишонга оладиган қурол тизимлари имкониятларини кенгайтиради, дея хабар берди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари.

AGM-183A ARRW (Air-Launched Rapid Response Weapon) ракетасининг муваффақиятли учирилиши ҳарбий-ҳаво кучларининг биринчи гипертовушли қуроли учун «асосий босқич» бўлди. Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизмати хабар қилди.

«Биз бир қатор кучайтирувчи синовларни якунладик ва бу йил охирида бутун комплексни синовдан ўтказишга тайёрмиз», деди Қуроллар бошқармасининг ижрочи директори, бригада генерали Хит Коллинз ракета синови муваффақиятли амалга оширилганидан кейин.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг пресс-релизида таъкидланганидек, ARRW каби қуроллар яхши ҳимояланган қуруқликдаги нишонларга зарба беришга имкон берувчи аниқ қурол тизимларининг имкониятларини ошириши керак. 

Reuters аввалроқ АҚШ тезлиги ва ҳаракатланиш қобилияти туфайли кузатиш ва тўхтатиб қолиш қийин бўлган гипертовушли қуролларни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган ягона давлат эмаслигини таъкидлаган эди. 

Шу тариқа, АҚШ ҳарбийлари Россия томонидан Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётлар чоғида гипертовушли ракеталар қўллангани, шунингдек, Хитой томонидан гипертовушли қуроллар синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 2021 йил октябрь ойида бундай синовлар ҳақидаги хабарларни рад этганди. 

Мавзуга оид