Италия бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди
Марио Драгининг сўзларига кўра, бошида ҳукуматни қўллаб-қувватлаган умуммиллий кўпчилик энди йўқ.
Италия бош вазири Марио Драги истеъфога чиқишга қарор қилганини билдирди, деб хабар берди ANSA агентлиги.
«Бугун кечқурун республика президентига истеъфога чиқиш тўғрисида ариза беришимни эълон қилмоқчиман», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.
Драгининг сўзларига кўра, у парламентдаги инаугурация нутқида ижроия ҳокимияти ҳукумат дастурини бажариш учун яққол истиқбол бўлган тақдирдагина олдинга юриш имкониятига эга бўлишини айтганини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, эндиликда бундай шароит мавжуд эмас.
Унинг хулоса қилишича, бошида ҳукуматни қўллаб-қувватлаган умуммиллий кўпчилик энди йўқ.
Аввалроқ парламентда Драги ҳукуматига нисбатан ишонч билдириш бўйича овоз бериш ўтказилган, ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи «Беш юлдуз» ҳаракати овоз беришда қатнашишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
13:14 / 05.12.2024