Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мянма билан юқори технологиялар соҳасида алоқаларни кенгайтиради
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари Москвада «Роскосмос» ва Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Манбалар атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилиши ҳақида ҳам хабар бермоқда.
Мянма ҳарбий хунтаси Россия билан атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Мянманинг Irrawaddy мустақил ахборот портали 13 июль, чоршанба куни хабар беришича, Мянма олий бош қўмондони, бош вазири Мин Аунг Хлайннинг шахсий ташрифи чоғида «Росатом» билан тегишли баёнот матни имзоланган. Битим тафсилотлари номаълум.
2015 йил июнь ойида «Росатом» давлат корпорацияси ва Мянма ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик меморандуми тузилган эди.
Мин Аун Хлайннинг Россияга ташрифини ёритган Россия ОАВлари 12 июль куни у «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин ва «Росатом» вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштираётганини ёзган. Россия федерациялар кенгаши вице-спикери Константин Косачев ҳам буни тасдиқлади: «Мянма раҳбарининг шахсий ташрифи дастури юқори технологиялар билан шуғулланадиган Россия ташкилотлари - «Росатом», «Роскосмос» билан учрашувларга қаратилган».
Шу куни кечқурун Хлайннинг Рогозин билан учрашуви ҳақида хабар пайдо бўлди, унда томонлар «коинот соҳасидаги Россия-Мянма ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишгани» айтилади. Бундан ташқари, Мянма бош вазири Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашган. Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни стратегик шериклик руҳида чуқурлаштириш учун тўпланган салоҳиятдан имкон қадар самарали фойдаланиш истагини билдирди», — дейилади вазирлик хабарида учрашувдан сўнг.
Россия оммавий ахборот воситалари Мянма раҳбарининг «Росатом» вакиллари билан алоқалари ҳақида хабар бермади.
Мянмада 2021 йилда давлат тўнтариши содир бўлди, натижада демократик йўл билан сайланган ҳукумат ағдарилиб, ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтди. Бу воқеалар Россиянинг янги тузум билан ҳарбий-техник ҳамкорликни давом эттиришига тўсқинлик қилмади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026