Швейцария фуқароларининг аксарияти НАТО билан яқинлашишни маъқулламоқда
Швейцарияда бетарафлик тарафдорлари сони камайиб, бу мамлакатни халқаро можаролардан ҳимоя қилади, деган ишонч пасайиб бормоқда.
Россиянинг Украинага қарши уруши Швейцария фуқаролари орасида хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқишга олиб келди. Мамлакатнинг НАТО билан яқинлашуви йўналиши швейцарияликларнинг 52 фоизи орасида қўллаб-қувватланди. Цюрих Швейцария олий техник мактаби томонидан 14 июль, пайшанба куни эълон қилинган социологик тадқиқот маълумотлари шундан далолат беради. Шу билан бирга, мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига тўғридан тўғри киришини қўллаб-қувватловчилар сони ҳамон 27 фоиз даражасида қолмоқда.
Сўров натижаларига кўра, мамлакатнинг анъанавий бетарафлигини қўллаб-қувватловчи швейцарияликлар улуши январь ойига нисбатан саккиз поғонага камайиб, 89 фоизни ташкил этган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг катта пасайиш бўлди. Респондентларнинг атиги 58 фоизи Швейцариянинг бетарафлиги мамлакатни халқаро можаролардан ҳимоя қилишига ишончи комил. Январь ойида уларнинг сони 69 фоизни ташкил этди.
Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги Швейцариядаги армияни халқ томонидан қўллаб-қувватлашни ҳам оширди. Сўров натижаларига кўра, ўн нафар респондентдан фақат учтаси ўз мамлакатининг ҳарбий харажатлари жуда юқори, деб ҳисоблайди. Бу 1980-йилларда сўровлар бошланганидан бери энг паст кўрсаткич.
Қуролли бетарафлик Швейцария ташқи сиёсатининг асосий тамойилларидан биридир. Мамлакат 1815 йилдан бери ҳеч қандай урушда қатнашмаган. Швейцариянинг бетарафлиги унинг қуролли кучлари ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун ишлатилишини англатади, лекин ўзини ҳимоя қилишдан ташқари бошқа манфаатларга хизмат қилмайди.
Мавзуга оид
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
21:58 / 16.12.2024
Россия мудофаа вазири армияни НАТО билан урушга тайёрлашни буюрди
19:58 / 13.12.2024