“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “Vinson & Elkins” ташкилоти раҳбарияти билан учрашди
Еврооблигациялар эгалари билан доимий мустаҳкам алоқада бўлиб туриш, уларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти борасида мунтазам хабардор қилиб бориш мақсадида икки томонлама учрашувлар ташкил қилинди. Шунингдек, амалдаги ҳамкорлар ва ҳамкорлик қилиш режалаштирилган инвестиция салоҳияти юқори бўлган компания вакиллари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида “Vinson & Elkins” юридик фирмасининг Лондондаги офиси вакиллари билан учрашди.
“Vinson & Elkins” вакиллари жамиятнинг жорий фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди. Томонлар мавжуд ҳамкорликнинг самарадорлиги, узоқ йиллик муваффақиятли ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашинуви ва бошқа кўпгина масалаларни муҳокама қилишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Uzbekistan GTL” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида бебаҳо ёрдам кўрсатган “Vinson & Elkins” юристларининг, шу жумладан фирма ходимларининг профессионаллигини юқори баҳолаб, уларга миннатдорчилик изҳор этди.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар, бу эса ўз навбатида “Vinson & Elkins” томонидан қўллаб-қувватланди.
Учрашув доирасида томонлар қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар, юзага келган вазият ва мавжуд санкциялар хавфи туфайли халқаро бозорларда беқарор иқтисодий вазиятни ҳам таҳлил ва муҳокама қилдилар.
Маълумот учун: “Vinson & Elkins” (ёки V&E) халқаро ҳуқуқ фирмаси бўлиб, бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ юристларга эга бўлиб, унинг штаб — квартираси Хюстон шаҳрида (АҚШ) жойлашган.
“Vinson & Elkins”нинг дунёдаги энг йирик энергия, молиявий ва сиёсий марказларда ваколатхоналари бор, шу жумладан Хюстон, Остин, Даллас, Лос Анжелес, Нью-Йорк, Ричмонд, Сан-Франсиско, Вашингтон (АҚШ), Лондон (Буюк Британия), Дубай (БАА), Риёз (САҚ) ва Токиода (Япония).
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024