Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга мунтазам автобус қатновлари қайта тикланмоқда
2022 йил 18 июлдан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишларда қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.
18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи –1 000 000 сўм.
Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи – 800 000 сўм.
Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи – 1 250 000 сўм.
Мавзуга оид
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026