Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда иш ташлаш туфайли юзлаб авиарейслар бекор қилинди
Италияда бир қанча авиакомпаниялар ва фуқаро авиацияси идоралари ходимлари иш ташлашмоқда. Натижада мамлакат бўйлаб аэропортларда кўплаб рейслар бекор қилинди.
17 июль, якшанба куни Италия бўйлаб аэропортларда 200 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Бу, асосан, ички рейсларга таъсир қилди. Бироқ, самолётлар Миландан Франкфурт-Майн ва Берлинга, Рим аэропортларидан эса Париж, Амстердам, Лондон ва Цюрихга учмади.
Парвозларнинг бекор қилинишига Италиянинг бир қанча касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган тўрт соатлик огоҳлантирувчи иш ташлаш сабаб бўлди. Улар иш ENAV фуқаро авиацияси миллий органи, шунингдек, Ryanair, EasyJet ва Volotea томонидан тўхтатилгани ҳақида хабар беришди.
ENAV маълумотларига кўра, иш ташлаш маҳаллий вақт билан соат 14:00 дан соат 18:00 гача бўлиб ўтди. Унинг ўтказилишига авиакомпаниялар ва касаба уюшмалари ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасида ишчилар ҳуқуқлари, меҳнат шароитлари ва энг кам иш ҳақини тўлаш борасидаги зиддият сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026