Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО собиқ қўмондони Украина ва Россия ўртасидаги можаро қандай якунланишини тахмин қилди
НАТО кучларининг Европадаги собиқ қўмондони Жеймс Ставридис сўзларига кўра, Украинадаги уруш Корея сценарийси бўйича 4-6 ой ичида тугаши мумкин.
Фото: Reuters
НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Жеймс Ставридис Украина ва Россия ўртасидаги можаро Корея сценарийси бўйича ривожланишини тахмин қилмоқда. У 17 июль, якшанба куни Американинг 77WABS радиостанцияси эфирида Украинадаги уруш 4-6 ой ичида тугаши мумкин, жанговар ҳаракатлар тугагандан кейинги вазият эса Корея уруши натижаларига яқинлашиши мумкин, дея маълум қилди.
У томонлар ўртасида ҳарбийлаштирилган ҳудуд, давомли низо кайфияти ва «музлатилган можаро» эҳтимолига ишора қилди. Ставридис, ҳарбий тўқнашув «ҳар икки томондан ҳам кучайиб кетганини ўта равшан ҳолат» деб атади.
Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий режалари унчалик самарали бўлмади, у Украинага бостириб кириш бошланишидаги кенг кўламли ниятлар билан солиштирганда фақат кичик ҳудудларни эгаллаб олишга муваффақ бўлди, деди у. Ўз навбатида, «украиналиклар жуда кучли қаршилик кўрсатмоқда», аммо кўп ойлардан бери давом этаётган ҳарбий можарога ҳеч ким дош бера олмайди, дея қўшимча қилди НАТО кучларининг собиқ қўмондони.
Корея уруши 1950 йилдан 1953 йилгача давом этган ҳамда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги сулҳ билан якунланган, расмий тинчлик шартномаси ҳали имзоланмаган ва расмий равишда иккала давлат ҳам уруш ҳолатида бўлиб турибди.
Россия армияси 24 февраль куни Владимир Путин буйруғи билан Украинага бостириб кирди ва қўшни мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳаракатлар бошлади. Бир неча ҳафта ўтгач, Москва Украина шарқидаги ҳудудларни қўлга киритиш учун саъй-ҳаракатларини жамлаш ниятида эканлигини эълон қилди.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
13:56 / 28.02.2026
iPhone ва iPad НАТОнинг махфий маълумотлари билан ишлашга рухсат олди
12:20 / 28.02.2026