Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўнгги 4 йилда Қорақалпоғистонда ЯИМ ва аҳоли даромадлари 2 баробардан кўпроқ ошди — вазир ўринбосари
Қорақалпоғистон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 10,8 триллиондан 2021 йилда 26,6 триллион сўмгача ўсди. Мос равишда ушбу даврда ҳудудда аҳоли жон бошига даромадлар ҳам 4,9 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача кўтарилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Атамурат Шамуратов маълум қилди.
«Қорақалпоғистонда ЯИМ асосан саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўсиб бормоқда. Бундай ўзгаришлар шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва унинг ҳуқуқий асоси бўлган «2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган чора-тадбирлар асносида амалга оширилмоқда», – деди вазир ўринбосари Kun.uz билан суҳбатда.
Хусусан, 2020–2022 йилларда ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 12,3 трлн сўмлик 1 359 та лойиҳани ишга тушириш ва 17,5 мингта янги иш ўрнини яратиш белгиланган. Бундан ташқари, қарорга асосан ичимлик суви ва энергетика таъминотини яхшилаш, йўллар, мактаб-боғчалар ва шифохоналарни таъмирлаш ҳамда қайта қуриш каби аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг ўзига хос «ўсиш нуқтаси» деб белгиланган иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил қилинган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғини тўлашдан озод қилинган.
Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар:
- ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғини тўлашдан озод қилинган;
- фойда солиғи ва сув солиғи тўловини амалдаги белгиланган солиқ ставкаларининг 50 фоизи миқдорида амалга ошириб келмоқда.
«2017 йилдаги ЯИМга нисбатан аҳоли жон бошига даромадлар 4,9 миллион сўмдан 2021 йилда 11 миллион сўмгача кўтарилди. Қарорда белгиланган кўплаб енгилликлар ҳамда киритилаётган инвестициялар эвазига аҳолининг турмуш даражаси янада ошиб боришига ишонамиз», – дейди Атамурат Шамуратов.
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
20:18 / 24.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсди
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
08:04 / 04.04.2026