Жаҳон | 21:39 / 19.07.2022
10895
1 дақиқада ўқилади

Полшада кўмир нархи қимматлагани сабабли аҳолига компенсация тўланади

Аввалроқ Полша Россиядан кўмир импорт қилишни буткул тақиқлаганди. Натижада бозорда кўмир нархи кескин ошиб кетди.

Фото: Getty Images

Полша фуқаролари кўмир қимматлагани сабабли уч минг злотий (640 доллар) миқдорида компенсация олади, деб маълум қилди мамлакат иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва.

"Бугун вазирлар кенгашида бевосита компенсация тўланишини таклиф қилдик. Кўмирда иситиладиган манбага эга бўлган ҳар бир уй хўжалигига уч минг злотийдан компенсация тўланади", - деди у.

Аввалроқ Полша Россиядан кўмир импорт қилишни буткул тақиқлаганди. Натижада бозорда кўмир нархи кескин ошиб кетди. Хусусий етказиб берувчилар бир тонна кўмирни уч минг злотийдан сотмоқда.

Ўз навбатида, мамлакат президенти Анжей Дуда кўмирнинг тоннасини истеъмолчиларга 996 злотийдан (210 доллар) баланд нархда сотмайдиган фирмаларга компенсация тўланиши тўғрисидаги қонунни имзолади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид