Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳокимларга буғдой ҳосили бўйича муҳим топшириқлар берди
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди. Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.
Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.
Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.
Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш, 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши, буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши, ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026