Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади
Президентнинг “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани, Хуфар ҳудуди “Янгиҳаёт” МФЙдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган жами 2 гектар ер майдонида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш таклифи маъқулланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда “Термиз” эркин иқтисодий зонаси бош режасига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги “Термиз” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 148-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилади.
Қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Сурхондарё вилояти ҳокими зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
17:03 / 23.05.2026
Термизда қурувчига 217 туп дарахтни кесиб ташлашда ёрдамлашган собиқ мансабдор жазога тортилди
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
14:30 / 18.03.2026