Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғиз чегарачиси айиқ ҳужумидан сўнг вафот этди
Ўш вилоятида айиқ чегарачига ҳужум қилди. Ҳарбий олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Фото: funart.pro
Фожиа 19 июль куни юз берган. Тоғли ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган чегарачига йиртқич қўққисдан ҳужум қилгани айтилмоқда. Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати хабарига кўра, айиқ билан олишув давомида жароҳат олган 31 яшар ҳарбий шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай вафот этган.
Йиртқич ҳужуми қурбони бўлган чегарачи шартнома асосида хизмат қилаётган сержант экани очиқланган. Ҳарбий тузилмалар ҳодиса жойида тергов олиб боришмоқда.
Шу йилнинг апрель ойида Тошкент туманида уйда боқилаётган Африка шери 3 ёшли боланинг боши ва елкасидан тишлаб олиб, саломатлигига жиддий зиён етказганди.
Аввалроқ Ҳиндистонда кетма-кет уч кишининг умрига зомин бўлган йўлбарс умрбод озодликдан маҳрум этилганди. Тожикистон шарқида эса бўрилар икки аёлни ғажиб ташлаганди.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026