Жаҳон | 11:24 / 20.07.2022
8558
3 дақиқада ўқилади

Шарқий Европа бўйича 100 га яқин эксперт Киевга оғир қуролларни зудлик билан етказиб беришга чақирди

Шарқий Европа бўйича бутун дунёдан йиғилган 96 нафар мутахассисларнинг мурожаати «Оғир қуроллар - ҳозир!» деб ном олган. Унда немис зиёлиларининг бир ой муқаддам «Сулҳ - ҳозир!» очиқ хатида баён этилган позицияси танқид қилинади.

Фото: Picture Alliance

Бир гуруҳ немис зиёлилари, маданият арбоблари ва публицистлари Украинадаги ҳарбий можарони дипломатик келишувлар ва ўт очишни тўхтатиш йўли билан тўхтатишга чақирганидан деярли бир ой ўтиб, Шарқий Европа бўйича дунё бўйлаб 100 га яқин эксперт бу мурожаатни танқид қилди. Уларнинг Украинага оғир қуролларни имкон қадар тезроқ етказиб беришга чақирган очиқ хати 19 июль, сешанба куни Focus Online сайтида эълон қилинган. 

Шарқий Европа минтақасига ихтисослашган 96 нафар сиёсатшунос, тарихчи ва сиёсатчи июнь ойидаги сулҳни тўхтатиш бўйича чақирувни имзолаган 20 дан ортиқ давлатга нисбатан кескин позицияни эгаллаб, уларнинг позициясини шубҳа остига қўйишди: улардан ҳеч бири ҳозиргача «Россия-Украина муносабатларидаги чуқур иштироки билан ўзларига эътибор қаратгани йўқ», - дейилади маълумотда. 

Гап Украина ва Россия ўртасидаги уруш ҳақида кетаётгани сабабли, «Сулҳ - ҳозир!» деб номланган биринчи очиқ хат муаллифлари орасида «Украина ва/ёки Россия сиёсати, ҳарбий салоҳияти, тарихи ва маданияти бўйича тадқиқотчиларнинг йўқлиги ҳайратланарли», дейилади «Оғир қуроллар - ҳозир!» деб номланган жавобда. Уни, жумладан тарихчилар Андреас Каппелер (Вена) ва Тимоти Снайдер (АҚШдаги Нью-Ҳейвен), Германиядаги «яшил» сиёсатчилар Ребекка Хармс ва Марилуизе Бек, Германиянинг Москвадаги собиқ элчиси Эрнст-Йорг фон Штудниц ҳамда бошқалар имзолади.

Хусусан, «Украинага чекланган ҳарбий-техник ёрдам» ғояси ва у билан боғлиқ бўлган «Россия билан самарали музокаралар» умиди танқид қилинди - Шарқий Европа мутахассислари буни «Россия империализмини ушлаб туриш» бўйича нотўғри ёндашув деб билишади. «Украинанинг 2022 йилда Москва томонидан босиб олинган ҳудудларида тинч аҳолини оммавий равишда мулкдан маҳрум қилиш, депортация қилиш, жароҳатлаш ва ўлдириш» ўт очишни тўхтатиш чақириғини имзолаганлар учун «иккинчи даражали» экани хавотир уйғотган. 

«Музокаралар олиб бориш ва ўт очишни тўхтатиш, албатта, принципиал жиҳатдан зарур», — деди янги мурожаат ташаббускори, Шарқий Европани ўрганиш бўйича Стокҳолм маркази эксперти Андреас Умланд Redaktionsnetzwerk Deutschland нашрига берган интервьюсида. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Украина нафақат тактик сабабларга кўра, балки стратегик сабабларга кўра ҳам оғир қуролларга имкон қадар тезроқ ва кўпроқ муҳтож, сабаби у келажакда узоқ вақт давомида ҳарбий иттифоқларга қўшилмайди. 

Мавзуга оид