Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларда сув таъминоти тўхтаб қолди
Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказилмоқда.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Бўзсув” иншоотидаги насос станциясида носозлик юзага келди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу носозлик сабабли пойтахтнинг Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда сув таъминоти тўхтаб қолди.
Билдирилишича, айни пайтда станцияда таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказилмоқда. Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
07:19 / 24.03.2026
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар рейтинги
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
09:23 / 16.02.2026