Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия президенти мамлакат парламентини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади
Италияда баҳордан бери ҳукмрон коалиция ва вазирлар маҳкамаси орасидаги келишмовчиликлар сабабли ҳукумат инқирози давом этмоқда.
Италия президенти Сержо Маттарелла мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси билан муҳокамалардан сўнг уни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Республика президенти Сердо Маттарелла парламентнинг икки палатаси вакилларини тинглагач, республика сенати ва депутатлар палатасини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади»,— дейилади Италия президенти сайтидаги баёнотда.
Италияда баҳордан бери ҳукмрон коалиция ва вазирлар маҳкамаси орасидаги келишмовчиликлар сабабли ҳукумат инқирози давом этмоқда.
Июл ўрталарида бош вазир Марио Драги истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганди, аммо президент унинг истеъфосини қабул қилмади.
20 июл куни Италия сенати бош вазирга ишонч билдирди, бироқ Драги эртаси куни яна истеъфога чиқишини билдирди. Маттарелла унинг истеъфосини қабул қилди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026