Жиззахда 60 минг долларлик Hyundai Santa FE машинаси ёниб кетди
Ҳайдовчи машинанинг мотор қисмида содир бўлган ёнғинни ўзи ўчирмоқчи бўлган. Аммо эплай олмаган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг 21 июл куни соат 16:14 ларда вилоят ФВБга Пахтакор тумани ҳудудида енгил машина ёнаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ҳодиса жойига дарҳол қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Улар соат 16:30да ёнғин содир бўлган жойга етиб бориб, соат 16:40 да олов ўчирилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 1979 йилда туғилган фуқаро Ж.Е. бошқарувида бўлган Hyundai Santa FE русумли йўлтанламас Пахтакор-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлининг 1-километрида машинанинг мотор қисмида ёнғин чиққан.
Ҳайдовчи ёнғинни мустақил ўчирмоқчи бўлган, аммо ҳаракатлари бефойда бўлган. Шу пайт гувоҳлардан бири ёнғин ҳақида 101 қисқа рақами орқали вилоят ФВБга хабар берган.
Ёнғин оқибатида машина тўлиқ ёниб кетган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра кўрилган моддий зарар миқдори тахминан 586 миллион сўмни ташкил этган.
Аввалроқ, Жиззахда бошқарувни йўқотиб ЙТҲга учраган Cobalt ёниб кетганди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024