ЕИ кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетини келишиб олди
Санкциялар ҳужжат Европа иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан кейин кучга киради.
Европа иттифоқи кенгаши 21 июль, пайшанба куни Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакети бўйича келишиб олди, унга олтин эмбаргоси, Сбербанк активларини музлатиш ва экспортга янги чекловлар жорий этиш киради. Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
18 июль куни Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан янги санкциялар пакети келишиб олинди. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг аниқлик киритишича, чекловлар тўплами энергия ташувчилар таъминотига таъсир қилмайди ва аудит, бухгалтерия хизматлари, шунингдек, икки мақсадли товарлар ҳамда олтин савдосига тааллуқлидир.
20 июль куни Литванинг ЕИдаги доимий вакили Арнольдас Пранкявичюс ЕИ мамлакатлари доимий вакиллари томонидан санкциялар пакети маъқулланганини эълон қилди. У, хусусан, 50 га яқин жисмоний ва юридик шахсларга, жумладан «сиёсатчилар, ҳарбий раҳбарлар, олигархлар, тарғиботчиларга» нисбатан санкциялар қўлланилишини билдирди.
Бир кун аввал Европа иттифоқи институтларига яқин бўлган EUobserver нашри янги санкциялар рўйхатига 47 жисмоний шахс, жумладан, Москва мэри Сергей Собянин ва «Ростех» раҳбари Сергей Чемезов, шунингдек, саккизта юридик шахс киритилиши ҳақида хабар берди. Янги чораларнинг аксарияти россиялик сиёсатчилар ва ҳарбий раҳбарларга таъсир қилади. Нашрнинг ёзишича, актёрлар Сергей Безруков ва Владимир Машков, «Тунги бўрилар» байкерлар клуби етакчиси Александр Залдастанов ва аввалроқ санкция қўлланилган ишбилармонларнинг айрим қариндошлари ҳам санкциялар остида қолади.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Евроиттифоқнинг аввалги чора-тадбирларига Россиядан очарчилик муаммосига дуч келиш хавфи остида бўлган мамлакатларга озиқ-овқат олиб ўтишда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги учун тузатишлар киритилади. Шунингдек, тузатишлар тиббий ва фармацевтика маҳсулотларини етказиб беришдаги муаммоларни бартараф этиши керак.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
13:10 / 22.10.2024
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
13:35 / 12.10.2024