ХКСнинг Россия ва Италиядан бўлган экипаж аъзолари очиқ фазога чиқди
Олег Артемьев ва Саманта Кристофоретти Европанинг ERA манипулятори учун адаптерни «Поиск» модулига ўрнатадилар. Улар 6 соатдан кўпроқ вақтини ХКСдан ташқарида ўтказади.

Фото: Picture Alliance
Россиялик космонавт Олег Артемев ва Европа космик агентлиги (ESA) астронавти Саманта Кристофоретти 21 июль, пайшанба куни Халқаро космик станция (ХКС) ташқарисида бир қатор ишларни амалга ошириш учун очиқ фазога чиқди. Улар станция ташқарисида тахминан олти ярим соат вақт давомида бўлиши кутилмоқда.
Хабар эълон қилинган вақтга келиб, Артемьев ва Кристофоретти Россия университетлари талабалари томонидан «Радиоскаф» илмий-таълим эксперименти дастури бўйича ишлаб чиқилган ўнта кичик космик аппаратни учирди. Бундан ташқари, улар «Поиск» модулига ERA робот-манипулятори учун адаптер ўрнатиши, шунингдек, адаптерлар билан платформани «Поиск»дан «Наука» кўп мақсадли лаборатория модулига ўтказиши керак.
Артемьев ва Кристофореттидан ташқари, ХКСга 67-узоқ муддатли экспедиция экипажи таркибида россиялик космонавтлар Сергей Корсаков ва Денис Матвеев, шунингдек, апрель ойи охирида келган NASA астронавтлари Челл Линдгрен, Роберт Ҳайнс ҳамда Жессика Уоткинс бор. Артемьев учун бу ХКСга учинчи экспедицияга, Кристофоретти учун эса иккинчисига айланди.
Июль ойи ўрталарида «Роскосмос» бош директори Дмитрий Рогозин россиялик космонавтларга ERA Европа манипулятори билан ишлашни тўхтатиш ҳақида кўрсатма бериш билан таҳдид қилган эди. Кейинроқ РФ президенти Владимир Путин Рогозинни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Юрий Борисовни тайинлади. Манипулятор ҳозирча Россиянинг «Поиск» модулида қолади ва келажакда очиқ фазода ишлашда ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Диний қўмита Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилишни бошлади
Ўзбекистон | 15:54
-
АҚШда олти кун машинада қамалиб қолган аёл курткаси ёрдамида омон қолди
Жаҳон | 15:20
-
Юк машинасини қисмларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди
Иқтисодиёт | 15:03
-
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди
Жаҳон | 14:56
Мавзуга оид

13:53
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти

13:52
АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради

10:33
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters

21:28 / 13.03.2025