Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ биринчи ярим йилликда дунёдаги энг йирик суюлтирилган газ экспортёри бўлди
Экспорт қилинган газнинг 71 фоизи ЕИ ва Буюк Британияга жўнатилган. Европа импорт қилган суюлтирилган табиий газнинг 47 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
Фото: Bloomberg
АҚШ 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида энг йирик суюлтирилган табиий газ экспортёри бўлди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, охирги олти ойда АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти суткасига 11,2 млрд куб футга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўп.
«АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти ўсишига учта нарса сабаб бўлди: экспорт қувватининг ошиши, дунёда табиий газ нархининг кўтарилиши ва дунёда, айниқса, Европада талабнинг ошиши»,— дейилади ҳисоботда.
Экспорт қилинган газнинг 71 фоизи ЕИ ва Буюк Британияга жўнатилган. Европа импорт қилган суюлтирилган табиий газнинг 47 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Қатар (15 фоиз), Россия (14 фоиз) ва Африка мамлакатлари (17 фоиз) жойлашган.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026