Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исматулла Эргашев трансафғон темирйўли қурилишида хавфсизликни қайси давлатлар таъминлашини айтди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев трансафғон темирйўли қурилиши хавфсизлигини қайси давлатлар таъминлашини маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Унга кўра, «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» йўналиши бўйича трансафғон темирйўли қурилиши хавфсизлиги Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон томонидан биргаликда таъминланади. Қурилиш хавфсизлигини асосан афғон томони таъминлайди, Ўзбекистон ва Покистондан хавфсизлик бўйича мутахассислар жалб этилади.
Эргашевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон айни пайтда трансафғон темирйўли лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
«Россия ва Қозоғистон аллақачон ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган. Хитой ҳам лойиҳага қўшилади, деб умид қиламиз», - деди Эргашев.
Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳри ва Мозори-Шарифни боғловчи темирйўл 2011 йилдан буён ишламоқда. У орқали Ўзбекистон ҳозирда муҳтож афғонларга инсонпарварлик юкларини етказиб бермоқда. Темирйўл «Мозори-Шариф — Кобул—Пешовар» йўналиши бўйлаб кетган трансафғон магистралининг бир қисмига айланади, бу эса тахминан 537 километрга тенг. Қурилиш 4,8 миллиард долларга тушади.
Ўзбекистон томонининг фикрича, лойиҳа амалга оширилиши Марказий Осиё, МДҲ ва Европага товарлар етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, балки 3-5 кунни ташкил этиши кутилмоқда, товарларни етказиб бериш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши мумкин. Прогнозларга кўра, ушбу йўналиш бўйлаб юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Мавзуга оид
09:28 / 25.02.2026
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
10:50 / 10.02.2026