Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖБ экспертлари Украинадаги уруш Ўзбекистондаги корхоналар ишига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди
Бутун дунёдаги корхоналар Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатларини ҳис қилмоқда, аммо Россия билан кучли савдо ва сармоявий алоқаларга эга бўлган Марказий Осиёда бизнес қандай аҳволда? Жиддий қийинчиликларга дуч келаётган корхоналар борми ва қайси мамлакатларда?
Яқинда Жаҳон банки (ЖБ) томонидан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ўтказилган «Бизнес пулси» (Business Pulse Survey) тадқиқоти урушнинг корхоналар фаолиятига, жумладан, ҳар бир мамлакат контекстида эҳтимолий таъсирини баҳолаш имконини берувчи янги маълумотларни тақдим этди.
Кўтарилган харажатлар ва нархлар
Тадқиқотда қатнашган Марказий Осиёнинг учта давлатидаги корхоналарнинг 65 фоизи 2022 йил февралидан бери ишлаб чиқариш таннархининг ошишига дуч келаётганини маълум қилди. Кўп жиҳатдан бундай харажатларнинг ошиши Қирғизистон корхоналари учун характерли, чунки улар Россиядан кўпроқ маҳсулот ва материаллар сотиб олади. Умуман олганда, сўровда қатнашган корхоналарнинг 43 фоизи Россия ва Украинадан импорт ҳажми камайгани ёки бу мамлакатлардан харидлар тўлиқ тўхтатилгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқариш таннархининг ошиши корхоналарни маҳсулот нархини оширишга ёки рентабелликнинг пасайиши билан курашишга мажбур қилди.
Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини Россия ёки Украинадан экспорт қилувчиларга ёки трансмиллий корпорацияларга сотадиган корхоналар сотувлар ўртача 5 фоизга камайганлиги ҳақида хабар берди (катта ўзгаришлар билан - сотувнинг тахминан 3 фоиздан 13 фоизгача қисқариши), Россия ёки Украинага маҳсулот сотмайдиган корхоналарнинг савдоси эса ўртача 5 фоизга ошди.
Кредитлардан фойдаланиш
2022 йил февралидан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон корхоналари молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда, бунинг сабаби рентабелликнинг пасайиши ва янги кредит маблағларидан фойдаланиш қийинлиги бўлиши мумкин. Сўровда қатнашган корхоналарнинг чорак қисми шундай қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, шунинг учун улар ўз кредитларини тўғрилаш ва қарз юкини камайтириши керак. Кредитни тўғрилаш зарурати Россия билан уч мамлакат ичида энг кўп савдо-сотиқ билан интеграциялашган Қирғизистон корхоналари томонидан сезилади.
Қизиғи шундаки, барча корхоналар молиявий ҳолатидан (беқарорлик даражасидан) қатъи назар, кредит олишда тобора ортиб бораётган қийинчиликларга дуч келмоқда. Кредит олишда асосий қийинчиликлар рўйхатида биринчи ўринда фоиз ставкалари бор. Иккинчи ўринда гаров таъминоти ва кафолатлар мавжуд бўлиб, бу корхоналарга ўсиб бораётган кредит рискини енгиш ва кредит ставкаларини пасайтиришга ёрдам беради. Учинчи ўринда эса банкларнинг кредит беришни истамаслиги, кредитлаш қоидаларини кучайтириши ва глобал ноаниқликнинг кучайиши шароитида таваккалчиликдан воз кечиши туфайлидир.
Умуман олганда, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон корхоналари ишлаб чиқариш таннархининг кўтарилиши ва кредит олиш имкониятларининг торайиб бораётгани сабабли босим остида турибди. Натижада, ушбу корхоналар унумдорлиги ва рақобатбардошлиги ёмонлашиши мумкин, бу эса бизнеснинг ёпилишига, иш ўринларининг йўқолишига ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келади. Ушбу муаммоларга жавобан, ушбу уч мамлакатнинг сиёсатчилари корхоналарга шаффоф ёрдам масаласини кўриб чиқишлари керак.
Бунда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
- уларга Россияга нисбатан санкциялардан таъсирланган савдо оқимларини қайта йўналтириш ва диверсификация қилиш, шу жумладан харидлар ва экспорт учун муқобил бозорларни аниқлаш учун элчихоналарни жалб қилиш имконини бериш;
- транспорт ва логистика муаммоларини, шунингдек, савдо тўловлари билан боғлиқ муаммоларни, шу жумладан Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли вакиллик банклари ишидаги узилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш;
- корхоналар молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадли йўналишини такомиллаштириш, бундай қўллаб-қувватлашни фақат унга ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган корхоналарга тақдим этиш ва бюджет маблағларининг асоссиз камайиб кетишининг олдини олиш;
- банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловга лаёқатсиз қарздорларга нисбатан ижро чораларини қўллашдан воз кечиш ва уларни кредиторлардан ҳимоя қилиш, «зомби» корхоналарга (иқтисодий унумдорлиги паст бўлган корхоналар) фаолиятини давом эттириш учун яна бир имкониятга эга бўлишига йўл қўймаслик учун чекланган вақт ва шаффоф тартиб-қоидаларни таъминлаш, шу билан бирга, бозорга янги корхоналарнинг кириб келиши.
Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатларига ушбу турдаги ташқи зарбаларга жавоб беришда ёрдам бермоқда. Ушбу қўллаб-қувватлашнинг бир қисми Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта корхоналар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги учун молиядан фойдаланишни осонлаштирувчи кредитларни кафолатлаш механизмлари орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, Жаҳон банкининг Тожикистон ва Қозоғистондаги лойиҳалари, Қирғизистондаги техник ёрдам лойиҳаси корхоналарнинг глобал қиймат занжирларига интеграциялашувига, экспорт имкониятларини оширишига ва зарбаларга чидамлилигини кўтаришига ёрдам берадиган дастурларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
11:44 / 23.04.2026