Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда “Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида пайдо бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этиш, Ўзбекистон ҳудудидаги чегара режимида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун билан мустаҳкамлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани инобатга олиб ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026