Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден ва Жинпинг икки соатдан кўпроқ суҳбатлашишди
Бу икки мамлакат етакчиларининг бешинчи ва март ойидан буён биринчи суҳбати ҳисобланади.
АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси ўртасидаги телефон орқали мулоқот икки соатдан кўпроқ давом этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
"Байденнинг Си Жинпинг билан телефон орқали мулоқоти якунланди, улар 2 соат 17 дақиқа суҳбатлашишди", - дейилади хабарда.
Бу икки мамлакат етакчиларининг бешинчи ва март ойидан буён биринчи суҳбати ҳисобланади.
Охирги вақтда АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга бўлажак ташрифи сабабли Хитой ва Қўшма Штатлар орасидаги кескинлик кучайди. Хитой мудофаа вазирлиги ташриф амалга ошадиган бўлса кескин чоралар кўриш билан таҳдид қилди, АҚШ эса Жанубий Хитой денгизига авиаташувчи кемаларини жўнатди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
14:15 / 21.05.2026
Путин ва Си Жинпинг учрашуви. Асосий тафсилотлар
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
19:00 / 17.05.2026