Ўзбекистон | 07:40 / 28.07.2022
6217
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик муҳожирларнинг Исроилда иш топиши осонлашади

Исроил билан меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 2022 йил 25-27 июль кунлари Исроил амалий ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташриф давомида, Ўзбекистон ҳукумати билан Исроил ҳукумати ўртасида Исроил меҳнат бозоридаги махсус секторларда ўзбекистонлик ишчиларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги битим ва ушбу битимни амалга ошириш баённомаси имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ва Ўзбекистон фуқароларини Исроил ҳудудида ташкилий, хавфсиз ва қонуний меҳнат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Айни пайтда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Исроилда, асосан, кексаларга қараш ва патронаж соҳасида ўз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид