Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юк машинаси кўприкдан пастга тушиб кетди
Тан жароҳати олган юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 июл куни соат 11:40 ларда Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” русумли юк машинаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотган.
Оқибатда, машина шу чорраҳадаги кўприкнинг панжарасини бузиб ўтиб, пастга тушиб кетган.
Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган ва шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:29 / 06.06.2026
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026