Ўзбекистон | 13:43 / 29.07.2022
4471
1 дақиқада ўқилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келган мурожаатлар бўйича 30,4 млрд сўмлик молиявий камчилик аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаатларни ўрганишда 30,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

Фото: АОКА

Қайд этилишича, мурожаатлар асосида қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган 9 та ҳужжат бекор қилинган.

Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 7 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарлик ва 2 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган.

Давлат харидларига оид қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 та вазирлик, идора ва ташкилотда ўтказилган ўрганишларда 1 143 та ҳолатда 48,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Мавзуга оид