Ўзбекистон | 11:09 / 31.07.2022
3771
5 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти суди ахбороти — ҳокимликларнинг 127 та қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Хоразм вилояти судида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: Хоразм вилояти суди матбуот хизмати

Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Бакдурдиев, вилоят суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари Отабек Маткаримов, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Мансур Қурбонов, судьялар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ахборот берилишича, Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида жами 978 нафар шахсга нисбатан 713 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, барча инстанцияларда 4 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 810 нафар шахсга нисбатан 562 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 162 нафар шахсга нисбатан 148 та жиноят иши тугатилган, 158 нафар шахсга нисбатан 144 та жиноят иши тарафлар ярашганлиги сабабли иш тугатилган. 421 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

2021 йилга нисбатан ўғирлик жинояти бўйича судланганлар сони 32 тага, ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти 22 тага, порахўрлик жинояти 16 тага, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 24 тага ошган. Йўл ҳаракати хафсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари 14 тага, қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш 2 тага камайган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида биринчи инстанция судларида жами 10271 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Шундан, 7605 та даъво қаноатлантирилган, 712 та даъво ариза рад этилган, 150 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 1800 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.

Мазкур даврда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар сони 1150 тани ташкил этган. Шундан, 719 таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 315 та фуқаролик иши бўйича даъво рад этилган, 70 та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган ва 46 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.

Иқтисодий ишлар бўйича судларда 2022 йилнинг ўтган 6 ойида жами 3283 та иш кўрилган бўлиб, 2721 таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 428 таси бўйича рад қилинган, 87 таси бўйича кўрмасдан қолдирилган, 47 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 584 та иш кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 64,7 млрд сўм маблағ ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. 

Хоразм вилояти маъмурий судлари томонидан 2022 йил 6 ойи давомида 609 та маъмурий иш кўриб тамомланган. Уларнинг 41 тасини бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас деб топишга доир, 28 тасини маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш, 275 тасини маҳаллий ҳокимликлар қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича, 72 таси Хоразм вилоят давлат солиқ органларининг, 113 тасини ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, 16 тасини Хоразм вилоят қурилиш ва архитектура бошқармаси, 33 таси Мажбурий ижро бюроси бўлимларининг, 8 тасини хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг, 7 тасини давлат хизматлари кўрсатиш марказлари, 3 тасини ФҲДЁ органлари, 1 тасини давлат божхона қўмитасининг, 1 таси Ички ишлар органларининг, 10 тасини бошқа идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари юзасидан берилган аризалар бўйича кўрилган ишлар ташкил этади

Маҳаллий ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги жами 275 та ариза кўриб тамомланган бўлиб, шундан 127 таси бўйича ариза талаблари қаноатлантирилиб, туман ва шаҳар ҳокимларининг 127 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган, 125 та ариза рад қилинган бўлса, 6 таси кўрмасдан қолдирилган ва 17 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Ҳақиқий эмас деб топилган 127 та қарорнинг 47 таси Урганч шаҳри, 24 таси Урганч тумани, 4 таси Ҳазорасп тумани, 2 таси Қўшкўпир тумани, 8 таси Хонқа тумани, 3 таси Тупроққалъа тумани, 10 таси Янгиариқ тумани, 5 таси Хива шаҳри, 10 таси Шовот тумани, 1 таси Гурлан тумани, 4 таси Хива тумани ва 9 таси Боғот тумани ҳокимликлари томонидан қабул қилинган қарорларни ташкил этади.     

Умуман олганда, 609 та ишнинг 227 таси бўйича аризалар қаноатлантирилиб, мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари ва хатти-ҳаракатлари оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мазкур даврда 13877 нафар шахсга нисбатан 12167 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 7628 нафар шахсга нисбатан 6971 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 6249 нафар шахсга нисбатан 5196 та иш тугатилган.

Мавзуга оид