Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси очилади
Дакка шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Бангладеш ташқи ишлар вазири Абул Қалам Абдул Момен билан учрашди.
Томонлар таъминот занжирлари логистикасини такомиллаштириш ва камхаражат транспорт йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Шу нуқтайи назардан, «Ўзбекистон – Чабаҳар порти – Читагонг порти» йўналиши бўйича илк бор юкларни ташиб кўриш, Uzbekistan Airways ва Biman Airlines Бангладеш миллий авиаташувчиси ўртасида Тошкент – Деҳли - Дакка ва тескари йўналишда авиақатновни ташкил этиш бўйича код-шеринг (рейсларни ҳамкорликда эксплуатация қилиш) шартномасини тузишга келишилди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўзаро ташрифлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқиш, ишбилармонлар учун виза режимини енгиллаштириш борасида консуллик хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Дакка шаҳрида Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасини очиш имконияти муҳокама қилинди. Рамзий маънода ушбу тадбирни мамлакатлар ўртасида икки томонлама муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллигига бағишлаш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
15:57 / 14.02.2026
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари ваъда қилинди
00:18 / 09.02.2026
“Метан заправка” қуришга рухсат йўқ. Борларига газ етказиб бера олишмаяпти” – Жамшид Хўжаев
15:50 / 21.01.2026