Жаҳон | 08:49 / 01.08.2022
19440
4 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг янги денгиз доктринасини тасдиқлади 

Президент томонидан тасдиқланган янги денгиз доктринаси Россия учун жаҳон океанидаги асосий мақсадлар, хавф ва таҳдидларни белгилаб беради ҳамда унинг «ўта муҳим ҳудудларида» ҳарбий куч ишлатишга имкон беради.

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин РФнинг янги денгиз доктринасини тасдиқлади. Ҳужжатнинг 2015 йилда тасдиқланган аввалги таҳрири ҳақиқий эмас деб топилди. Тегишли фармон ва доктрина матни 31 июль, якшанба куни Кремль сайтида эълон қилинди.

Янги доктринада Россия учун асосий таҳдидлар сифатида «АҚШнинг жаҳон океанида ҳукмронлик қилиш йўли», «АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг РФнинг дунё океани ресурсларига ва ҳаётий денгиз транспорти алоқаларига киришини чеклаш истаги», НАТОнинг РФ чегараларига яқинлашиши ва Россияга халқаро босим келтирилади. Бундан ташқари, таҳдидлар қаторига Россиянинг қирғоқбўйи ва орол ҳудудларига нисбатан «қатор давлатларнинг ҳудудий даъволари» киради. Ҳужжатда қайси давлатнинг қандай даъвоси ҳақида гап кетаётгани аниқлаштирилмаган.

Ҳужжатда Россиянинг жаҳон океанидаги фаолияти учун асосий хавфлар сифатида Россия денгиз транспорти ва денгиз қувурлари тизимлари ишига «жиддий қарамлиги», «илмий-тадқиқот флоти ҳолати ва таркибининг замонавий талабларга мос келмаслиги», кемасозлик корхоналари ва нефть-газ компанияларига қарши халқаро санкциялар тилга олинган.

Янги доктринага кўра, Россия Осиё-Тинч океани минтақасида ҲДФга хизмат кўрсатиш бўйича янги пунктларни қуришни режалаштирмоқда, бу эса «ушбу минтақада денгиз транспорти коммуникациялари фаолияти хавфсизлиги устидан назоратни амалга ошириш» имконини беради. 

Ўрта Ер денгизи минтақасида «РФ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўрта Ер денгизида доимий мавжудлигини» таъминлайдиган Тартусдаги логистика маркази негизида Сурия билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор йўналиш сифатида айтилган. Ҳужжатда билдирилишича, Россия, шунингдек, Қрим ва Краснодар ўлкаси қирғоқларида Қора денгиз флоти кучлари гуруҳини яхшилаш ва мустаҳкамлаш ниятида. 

«Ҳинд океани минтақавий йўналишидаги миллий денгиз сиёсати устувор йўналишлари Қизил денгиз ва Ҳинд океанидаги логистик таъминот пунктлари асосида РФнинг Форс кўрфазидаги денгиз кучлари салоҳиятини сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда улардан фойдаланишдир, бунда минтақа давлатлари инфратузилмаси Россия Федерацияси ҳарбий-денгиз фаолиятини таъминлаш манфаати йўлида қўлланилади», дейилади ҳужжатда. Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони ва минтақа бошқа давлатлари билан «стратегик шериклик ва денгиз ҳамкорлигини ривожлантириш» ҳам устувор йўналишдир. 

Ҳужжатда айтилишича, Россия, шунингдек, йирик сиғимли кемалар, жумладан, замонавий авиаташувчи кемалар қуриш учун кемасозлик мажмуасини ривожлантиришни режалаштирмоқда. 

Янги доктринада Россия иқтисодиёти, миллий ва стратегик хавфсизлигига таъсир қилувчи муҳим зоналар қаторига Россия қирғоқларига туташган океанлар ва денгизлар, жумладан Азов ва Қора денгизлар, шарқий Ўрта Ер денгизи, Қора денгиз, Болтиқбўйи ва Курил бўғозлари, шунингдек Осиё ва Африка қирғоқлари бўйлаб денгиз транспорти коммуникациялари ўтиш жойлари киради.

Ҳужжатга кўра, Россия Арктикада денгиз фаолиятини фаоллаштиришни ва Шимолий денгиз йўли сувларида хорижий давлатлар ҳарбий фаолияти устидан назорат ўрнатишни режалаштирмоқда. Хусусан, «Шпицберген, Франц-Иосиф ерлари, Новая Земля архипелаглари ва Врангел оролида денгиз фаолиятини диверсификация қилиш ва фаоллаштириш» мўлжалланган. 

Дунё океанининг муҳим ҳудудларида «сиёсий, дипломатик ва бошқа воситалар имкониятлари тугаса», Россия «вазиятга қараб ҳарбий куч ишлатиши мумкин», дейилади доктринада. Океанларнинг Россия учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган ҳудудларида «биринчи навбатда, сиёсий ва ҳуқуқий воситалар, дипломатия ва ахборот ҳаракатлари механизмлари, шунингдек, бошқа зўравонликсиз усуллардан фойдаланиш режалаштирилган», дейилади ҳужжатда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери