Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия университетида янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Президентнинг “Жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:
“спорт диетологияси” ва “спорт шифокори” мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда мазкур мутахассисликлар ва спорт фаолияти таълим йўналиши ўқув режасига “кардиомашғулот” фанини киритиш, “спорт муҳандислиги” мутахассислиги бўйича Ўзбек-Беларус қўшма таълим дастури асосида магистратура йўналишини ташкил этиш юзасидан Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритиш;
спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишига ҳужжат топширувчи абитуриентлар контингентини спорт разряди ёки спорт унвонига эга бўлган номзодлардан шакллантириш;
халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстери ҳамда Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери унвонларига эга бўлган абитуриентларга олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонларида максимал балл бериш амалиётини жорий қилиш.
Спортни ривожлантириш вазирлиги:
2023 йил якунига қадар университетнинг бошқарув, ўқув-услубий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолиятини рақамлаштириш орқали “Рақамли университет” платформасини жорий қилиш;
университет ҳузурида мутахассислик фанлардан видео, аудиовизуал таълим контентларини ва мультимедиа таълим маҳсулотларини тайёрлашга мўлжалланган “Sport IT” марказини яратиш;
2023/2024 ўқув йилига қадар мутахассислик фанларидан видео, аудиовизуал таълим контентларини ва мультимедиа таълим маҳсулотларини тайёрлашга мўлжалланган “Sport IT” маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Бунда, университетда таълим олаётган ҳамда ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлган талабаларга ўз иқтидорларини намоён этиши учун марказда фаолият олиб боришига шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги Паралимпия спорт турлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Паралимпия факультетида таҳсил олаётган, жумладан эшитиш ва нутқида турли хил муаммоси бўлган талабалар сифатли таълим олишини таъминлаш учун сурдотаржимон штатини жорий қилиб, уларнинг ойлик маошини стажёр-ўқитувчи лавозимига тенглаштиради;
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб адаптив жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналишини ташкил этиб, кадрлар буюртмачилари талаблари асосида қабул параметрларини шакллантириш юзасидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритади.
Университет, Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари ажратади. Лойиҳа ижрочилари, грант лойиҳалари тадқиқотларидан келиб чиқиб ажратиладиган маблағлар ҳисобидан илмий лаборатория базасини ривожлантириш, илғор технологик жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда соҳага оид илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш чораларини кўради.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026