Ўзбекистон | 17:00 / 02.08.2022
4038
2 дақиқада ўқилади

ОКМК тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этади!

Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Мазкур ярмаркада Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам иштирок этади.

Ярмарка жараёнида комбинат ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўладиган импорт маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ҳамда кичик ва ўрта бизнес билан кооперация алоқаларини кенгайтиришни мўлжалламоқда.

Комбинат томонидан тармоқлараро ярмарка доирасида 2022 йилда кооперация шартномалари ҳажмини 560 млрд сўмдан 900 млрд сўмгача (160%) ошириш режалаштирилган.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барча тадбиркорлик субъектларини таклиф этамиз.

Комбинат томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://www.agmk.uz/oz/menu/import-masulotlar-rjhati

Маълумот учун телефон: 93 182-14-55

ОКМК Ахборот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид