Жамият | 14:00 / 02.08.2022
12265
1 дақиқада ўқилади

Полша оғир жиноятда айбланаётган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Ўзбекистон ва Полша давлатлари Интерпол ходимлари ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлари натижасида оғир жиноятда айбланаётган жиноятчи қўлга олиниб, экстрадиция қилинди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистодаги бюроси

Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси хабарига кўра, 2021 йил август ойидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Н. Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари ҳамкорлигида Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинди. 

Жорий йил январь ойида жиноятчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган, март ойида эса полшалик ҳамкорлар томонидан М.Н. Полша ҳудудига киргани ҳақида хабар келган.

Шундан сўнг, Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган ва процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилган, бунинг натижасида М.Н. ушланган.

Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, ҳуқуқбузар жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид